Тошкентда Қирғизистон элчихонасининг янги биноси очилди

Қирғизистон элчихонаси
Фото: ЎзА

TASHKENT. Kazinform - Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Икки мамлакат Бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Қирғизистон элчихонаси
Фото: ЎзА

Шунингдек, Абдулла Арипов ва Ақилбек Жапаров мамлакатлар ва қардош халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида икки туп дарахт экдилар. Элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар.

Сўнгги хабарлар