Тошкентда киберхавфсизлик бўйича халқаро саммит бўлиб ўтади

TASHKENT. Kazinform - 9-10 октябрда Тошкентда “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2024” II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтади, деб ёзади ЎзА.

Президент киберхавфсизлик масалаларини кўтарди
Фото: Gerd Altmann /Pixabay

Ушбу тадбирда 30 дан ортиқ давлатдан 60 га яқин компания ва 120 дан ортиқ делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.

Саммитда Жанубий Корея, Озарбайжон, Туркия, Грузия, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон каби 10 дан ортиқ хорижий давлатлар ҳамда киберхавфсизлик масалалари бўйича масъул халқаро ташкилотлар иштирок этади. Улар орасида Халқаро электралоқа иттифоқи, FIRST, OIC-CERT ташкилотлар, шунингдек, SABABA, Check Point, Cloudflare, Fortinet, Group-IB, Trend Micro каби компаниялар бор. Бундан ташқари, саммитда таниқли мутахассис, хакер Жейсон Стрет ҳам ўз тақдимоти билан иштирок этади.

Саммитда - рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти, ечимлар, таҳдидлар ва ҳамкорликлар, шунингдек, муҳим инфратузилмалар ва бизнес активларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинади. Бу йилги саммитда 60 га яқин спикер ўз компаниялари ва таклифларини тақдим этади.

Сўнгги хабарлар