Тошкентда қалбаки 20 минг долларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Тошкентда 400 дона 50 долларлик қалбаки 20 минг долларни фуқарога 10 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ашёвий далиллар билан қўлга олинган, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизматига таяниб.
Маълдум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ж.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Чилонзор тумани, 6-мавзесида жами 400 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки 20 000 АҚШ долларини фуқаро К.Н.га 10 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎР ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани хабар қилинди.