Тошкентда IX Европа кинофестивали бўлиб ўтади

TASHKENT. Kazinform - Жорий йилнинг 29 ноябрь-1декабрь кунлари Тошкентда IX Европа кинофестивали бўлиб ўтади, деб ёзади ЎзА.

кино
Фото: pixabay.com

Кинофестиваль Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан ҳамда маҳаллий ташкилотлар кўмагида ташкил этилади.

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ушбу кинотақдимот дастуридан Австрия, Болгария, Швеция, Финляндия, Германия, Словения каби мамлакатларнинг сара асарлари ўрин олган.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот котиби Малика Мусаеванинг таъкидлашича, кинофестивалда Европа якдиллигини ифода этувчи турли жанрдаги фильмлар намойиш этилади.

– Европа кинофестивали кино мухлислари учун узоқ кутилган воқеа бўлиб, маданиятларни бирлаштиради ва уфқларни кенгайтиради. Фестиваль дастури глобал ва Европа миқёсидаги ижтимоий муаммоларнинг кенг кўламини тадқиқ этувчи чуқур драмалардан тортиб комедияларгача бўлган жанрларни ўзида қамраб олган. Ўйлайманки, мазкур кино асарлари ўзбек томошабинларига манзур бўлади, – деди М.Мусаева.

Сўнгги хабарлар