16:45, 14 Ноябрь 2023 | GMT +5
Тошкентда хитойлик эркакни рашк туфайли ўлдирган аёл 10 йилга қамалди

Маълум қилинишича, қиз хитойлик йигит билан Хитойда танишиб қолади, йигит Хитойдан Ўзбекистонга келади, қиз у билан бир квартира олиб ноқонуний яшаб юради, кейинчалик йигити энг яқин дугонаси билан хам ишқий муносабатда бўлганини сезиб қолади.
Тошкентда психотроп модда таъсирида бўлган 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган Хитойнинг 38 ёшли фуқаросини (эркак) рашк туфайли пичоқ билан сўйиб ташлаган.
Бугун, 13 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Унга кўра, судланувчи ЎР ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбдор деб топилди ҳамда шу моддага асосан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.