Тошкентда халқаро театр ва балет фестивали бўлиб ўтади

Тадбирда Москванинг «Современник» театри, Замонавий пьеса мактабининг Москва театри, Миллатлар театри, А.П. Чехов номидаги Москва бадиий театри, Борис Эйфман номидаги Санкт-Петербург давлат академик балет театри, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри, Хамза номидаги Ўзбек миллий драма театри, Марк Вайл номидаги «Илҳом» театри, Ўзбекистон ёшлар театри иштирок этади.
Ташриф доирасида маданиятлараро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган концерт, спектакллар, турли томошалар, маҳорат дарслари ва тажриба алмашиш кўзда тутилган.
Фестивал дастуридан «Лазги – Қалб ва Муҳаббат рақси» балет спектакли ҳам ўрин олган. Лазги - уч минг йиллик тарихга эга рақс санъати. Бу қадимий Хоразм рақси сир ва ривоятларга бой бўлиб, қадимги халқ донишмандлиги рамзидир. Унинг номи «Қалб ва Муҳаббат» деган маънони англатади. 2019 йилда «Лазги» хоразм рақси UNESCOнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.