Тошкентда Евроосиё дўстлик кубоги ўтмоқда

TASHKENT. Kazinform – Тошкент шаҳридаги «Ҳумо Арена» мажмуасида хоккей бўйича Евроосиё дўстлик кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Хоккей
Фото: uza.uz

Бу галги Евроосиё дўстлик кубогида Ўзбекистон, Россия, Беларусь ва Қозоғистон мамлакатлари клублари иштирок этади. Аниқроғи, мусобақада “АКМ” (Россия), “Брест” (Беларусь), “Арлан” (Қозоғистон) ва “Ҳумо” (Ўзбекистон) хоккей жамоалари ўзаро беллашади.

Маълумот ўрнида: “Ҳумо” илк баҳсини 15 августда “Брест”га қарши ўтказди. 17 августда эса “АКМ” билан, 18 августда “Арлан” клубига қарши музга тушади.

Сўнгги хабарлар