Тошкентда “Дўстлик оҳанглари” номли концерт бўлиб ўтди

Тошкентда “Дўстлик оҳанглари” номли концерт бўлиб ўтди
Фото: ЎзА

TASHKENT. Kazinform – Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” майдонида пойтахт аҳли ва меҳмонлари учун “Дўстлик оҳанглари” номли концерт дастури намойиш этилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб. 

Мусиқий дастурда эстрада, опера санъати усталари ва Ўзбекистон миллий симфоник оркестри ижросидаги гала-концерт томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Мусиқий анжуманда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга юртимизда Дўстлик фестивали кўтаринки руҳда ўтказилаётгани қайд этилди.

Таъкидландики, ушбу фестивалдан кўзланган асосий мақсад жаҳон мамлакатларининг миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги тажрибаси ва илмий салоҳиятини бирлаштириш, халқлар маданиятини намойиш этиш, чет элдаги ватандошлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, юртимизда яшаб келаётган барча миллат ва элат вакилларининг маданияти, тили, миллий анъаналари ва урф-одатларини сақлашдан иборат.

Тадбирда иштирокчилар томонидан мамлакатда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни кўз қорачиғидек асраб авайлаш кераклиги ҳусусида фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг йиғилганлар эътиборига таниқли санъаткорлар ва миллий маданий марказлар томонидан тайёрланган концерт дастури ҳавола этилди. Турли миллат ёзувчи ва шоирларининг қаламига мансуб шеърлар асосида куйланган қўшиқлар барчага кўтаринкилик улашди.

Сўнгги хабарлар
telegram