Тошкeнтда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтади

TASHKENT. Kazinform - Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли халқаро турнир Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси томонидан ташкиллаштирилмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
None


Бу йилги мусобақада Ўзбекистон, АҚШ, Aвстралия, Озарбайжон, Болгария, Колумбия, Буюк Британия, Грузия, Германия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Янги Зеландия, Словения, Aрманистон каби давлат вакиллари ғолиблик учун куч синашади.

Мазкур жаҳон кубоги иштирок этадиган барча гимнастикачилар учун муҳим ҳисобланади. Сабаби, 2022 йилги мавсумда гимнастикачиларни бир қатор муҳим мусобақалар кутмоқда. Жумладан, Олимпия ўйинларигача бўлган давр анча қисқа. Яъни шу йилнинг кузида лицензион жаҳон чемпионати бошланади ва унда «Париж-2024» Олимпиадаси учун биринчи квоталар ўйналади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк бор бадиий гимнастика бўйича бундай юқори миқёсдаги турнирлар 2004 ва 2005 йилларда ўтказилган бўлса, орадан 5 йил ўтиб, 2010 йилда Тошкентда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтган. Шу даврдан бошлаб ҳар йили Тошкентда сайёрамизнинг энг кучли гимнастикачилари иштирокида нуфузли мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.


Сўнгги хабарлар