Тошкентда автомобиль устига дарахт қулаши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

Тошкентда автомобиль устига дарахт қулаши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Фото: yuz.uz

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида автомобиль устига дарахт қулаб тушди. Машина орқа ўриндиғида ўтирган 26 ёшли қиз олган жароҳатлари туфайли вафот этган, деб хабар беради Kazinform агентлиги Kun.uzга таяниб.

Воқеа жойига етиб келган шифокорлар автомобилнинг орқа ўриндиғида ўтирган йўловчида бош мия очиқ жароҳат қайд этилганини аниқлаган.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, аммо жонлантириш ҳаракатларига қарамай, у вафот этган.

Сўнгги хабарлар