Тошкентда Аstana Hub вакиллари билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Маълумки, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат хизмати бўйича Аstana Hub билан 2020 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Хусусан, 2023 йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида Агентлик ва Hub ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Ўтган давр мобайнида Аstana Hubнинг таклифи билан Агентлик вакиллари 15 дан ортиқ халқаро конференция ва семинарларда тақдимотлар билан иштирок этган. Шунингдек, Агентлик, Аstana Hub ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида давлат хизматини рақамлаштириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилган.

Шунга кўра, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ўртасидаги навбатдаги учрашувда 2025 йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Давлат хизмати бўйича БМТ форуми доирасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашувда соҳага оид бошқа қатор таклифлар ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон сенатлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик янада ривожланади.