Тошкентда 2010 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларни ҳайдаш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон Экология вазирлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳридаги ҳаво ифлосланишига дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли газлар, кўмир ва мазут тутуни сабаб бўлмоқда.
“Йирик шаҳарлар, жумладан, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши электр ва иссиқлик энергияси манбалари, автомобиллар чиқиндилари ҳажмининг ошиши билан боғлиқ. Уларнинг салбий таъсирини камайтириш учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур”, – дейилади вазирлик маълумотида.
Шу муносабат билан ваколатли орган Тошкент шаҳрида қуйидаги чеклаш чораларини жорий этишни таклиф қилади:
- - “Евро-4” стандартига тўғри келмайдиган ёқилғидан фойдаланишни тақиқлаш (АИ-80 маркали ёқилғи);
- - юк машиналарининг ҳаракатини чеклаш (соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача);
- - 2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлаш. Электромобилларга ўтган автомобиль эгаларига чегирмалар, преференциялар ва субсидиялар бериш;
- - автомобил йўлларида тирбандликни камайтириш ва ҳаракатни оптималлаштириш амалиёти сифатида “тоқ ва жуфт” кунларда транспорт воситаларини бошқариш қоидаларини жорий этиш;
- -шаҳарнинг марказий кўчаларида автомашиналарсиз зоналар ташкил этиш;
- - жамоат транспортини муқобил ёқилғи турларига, яъни электр ва газга ўзгартириш, тегишли инфратузилмани яратиш.
Шунингдек, корхоналар ва иссиқлик марказларида кўмир ва мазутдан фойдаланишни тақиқлаш тавсия этилади. Департамент барча турдаги объектларни (ижтимоий ва давлат аҳамиятига молик объектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш, Тошкент шаҳри атрофида сунъий сув ҳавзалари ва яшил ҳудуд яратиш, шунингдек, ҳаво сифати кўрсаткичларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.
Муаллиф: Алихан Асқар