11:13, 28 Июнь 2021 | GMT +5
Тошкент юридик университетида сиртқи бўлим очилди
TASHKENT. Kazinform - Жорий ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети учун сиртқи таълимга рухсат этилди, деб хабар беради Kazinform huquqvaaxborotlar Telegram-каналига асосланиб.
Кундузги бўлимга 650 та, сиртқи бўлимга 300 та давлат квотаси ажратилган.
Сиртқи таълим учун ҳам ДТМ томонидан тест олиниши белгиланган.
Бундан ташқари кундузги таълимда бешинчи йўналиш ҳам очилди. Энди абитуриентлар ҳужжат топшираётганда бешала йўналишни ҳам ТДЮУнинг ўзидан танлаш имкониятига эга. Булар қуйидаги йўналишлар:
-давлат-ҳуқуқий фаолият;
-жиноят-ҳуқуқий фаолият;
-бизнес ҳуқуқи;
-халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик;
-давлат бошқаруви.