Тошкент вилоятидаги “Дархон” илмий-тажриба станцияси устидан жиноий иш қўзғатилди

Дендропарк
Фото: ЎР Бош прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент вилоятидаги “Дархон” илмий-тажриба станцияси(дендропарк) устидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб.

Бош прокуратура томонидан Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳудудида ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилди.

Дендропарк
Фото: ЎР Бош прокуратураси

 

Ўрганишда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станцияси (“Дендропарк”) ер майдонлари мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланди.

Дендропарк
ЎР Бош прокуратураси

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 198 (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Дендропарк
Фото: ЎР Бош прокуратураси

 

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram