Тошкент ва Қозон ўртасида парвозлар амалга оширилади

TASHKENT. Kazinform - Россиянинг “UVT Aero” авиакомпанияси Қозон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйгани ҳақида маълум қилди, деб ёзади ЎзА.

Самолёт
Фото: Мақсат Шағирбаев / Kazinform

4 августдан бошлаб бундай парвозлар ҳафтада бир марта —якшанбадан душанбага ўтар кечаси амалга оширилади. Йўналишга Bombardier CRJ-200 самолётлари хизмат кўрсатади.

“UVT Aero” 2023 йил август ойида Ўзбекистонга парвоз қилиш учун рухсат олган, сентябрь ойидан эса Қозон-Самарқанд-Қозон йўналиши бўйича ҳафталик рейсларни амалга оширишга киришди. Жорий йил қишда авиаташувчининг Тошкент ва Бухорога парвозлар йўлга қўйиши тўғрисидаги режалари маълум бўлди.

Сўнгги хабарлар