Тошкент ва Кобул трансафғон темир йўли қурилишини тезлаштириш ниятида

TASHKENT. Kazinform – «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўлидан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича шартнома муддати узайтирилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Ташкент пен Кабул трансауған теміржолының құрылысын жеделдетуге ниетті
Фото: Ўзбекистон Транспорт вазирлиги

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Афғонистон жамоат ишлари вазири ўринбосари Муҳаммаджон Маҳмадали Соҳибзод Тошкентда учрашиб, вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Учрашувда томонлар трансафғон темир йўл йўлаги қурилишини жадаллаштириш истагини билдирди ва бу борадаги ишларни биргаликда ташкил этишга келишиб олди.

Бундан ташқари, И.Маҳкамов ва М.Соҳибзодлар вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўлидан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича шартнома муддатини узайтирдилар.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти шоъба корхонаси “Сўғдиёна Транс” «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўл линиясининг эксплуатацияси учун масъул оператор бўлиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Афғонистонга темир йўл қурилиши материалларини етказиб бериши мумкин.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилда Ўзбекистон ҳам Афғонистонга электр энергияси экспорт қилади.

Сўнгги хабарлар