Тошкент шаҳрида водоробуслар синовдан ўтказилади
Саудиянинг ACWA Power компанияси билан пилот лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрига иккита водород автобуси (водоробуслар) келтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги «Газета.uz»га таяниб.

ЎР Президенти Шавкат Мирзиёев ноябрь ойи охирида Тошкент вилоятида «яшил водород»ни «пилот» тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаб берган эди. Ушбу «пилот» лойиҳа доирасида мамлакатда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади.
2022 йил июнь ойида Ўзбекистон аммиак ва водородли ёнилғи элементларидан фойдаланган ҳолда водород газида ҳаракатланувчи транспорт воситасининг тажриба намунасини ишлаб чиқишни режалаштираётгани хабар қилинганди.