Тошкент - Нью-Йоркка учаётган самолётда чақалоқ туғилди

TASHKENT. Kazinform - Uzbekistan Airways компаниясининг Тошкентдан Нью-Йоркка учган HY101 рейси бортида бола туғилди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар берди.

самолет
Фото: freepik.com

Хабарда айтилишича, парвоз давомида йўловчилардан бирида туғруқ бошланган. Экипаж бригадаси бошқарувчиси вазиятни баҳолаб, овозли эълон орқали самолётдаги шифокорларни ёрдамга чақирган.

Чақириққа йўловчилар орасидаги шифокор-акушер ва жарроҳ жавоб берган. Бир оз вақт ўтиб, йўловчи ўғил фарзандини дунёга келтирган.

Шу муносабат билан экипаж Исландиянинг Кефлавик шаҳридаги захира аэродромига мажбурий қўниш қарорини қабул қилган.

Сўнгги хабарлар