Тошкент метросининг янги иккита бекати ишга тушади

Тошкент метроси
Фото: ЎзА

Тошкент метросининг янги иккита бекати ишга тушиш учун ҳозирланмоқда. Бу ҳақда "Метрополитен" матбуоти хизмати ЎзАга хабар берди.

Тошкент метросининг янги "Турон" (13 бекат) ва "Қипчоқ" (14 бекат) бекатлари бугундан, 15 декабрдан синов тариқасида ишлай бошлайди (йўловчиларсиз).

Тест натижаларидан сўнг йўловчилар фойдаланиши мумкин бўлади.

Тошкент метросининг янги иккита бекати ишга тушади
Фото: ЎзА

 

Сўнгги хабарлар
telegram