Тошкент халқаро фестивали бош соврини Қозоғистон филмига буюрди

TASHKENT. Kazinform – Қозоғистонлик режиссёр Анита Чернихнинг «На птичьих правах» филми «Tashkent Animation Forum» халқаро анимацион филмлар фестивалининг бош соврини билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

«Форум якунида Гран-при Қозоғистон режиссёри Анита Чернихнинг «На птичьих правах» филмига топширилди. Ўзбекистонлик Шокир Холиқовнинг «Девушка и облако» филми бадиий ва тасвир теранлиги йўналиши бўйича совринни қўлга киритди. Тожикистонлик Фарҳод Ғаффорпурнинг «Молчаливый диалог» филми «Энг яхши режиссёр» мукофоти билан тақдирланди», — дейилади фестивал ташкилий қўмитаси хабарида.

Қирғизистон ва Туркия номидан иштирок этган режиссёр Жанна Абасованинг «Author and the Nose» филми ҳам «Ёш ҳакамлар ҳайъати мукофоти»га сазовор бўлди.

«Энг яхши дақиқали филм» номинациясида ўзбекистонлик Маликахон Зайнутдинова ғолиб чиқди.

Анимация ривожига қўшган ҳиссаси учун Озарбайжон вакили Элчин Хаами Охундов махсус мукофот билан тақдирланди.

18-22 апрел кунлари Тошкентда Халқаро анимацион филмлар фестивали бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Германия, Грузия, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Украина, Ўзбекистон, Чехия каби давлатлардан анимация мутахассислари иштирок этди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар