Тошкент дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади

TASHKENT. Kazinform - 2024 йилнинг 1-3 март кунлари Тошкентда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади.

Дзюдо
Фото: kazgazeta.kz

Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) маълумотига кўра, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи ушбу мусобақага 70 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафардан зиёд спортчи ташриф буюриши кутилмоқда.

Куни кеча МОҚда мазкур турнирга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилиб, беллашувлар олдидан қатор мавзулар муҳокама этилди.

Сўнгги хабарлар