Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган 30 та шаҳар қаторига кирди

Швейцариянинг IQAir технологик компанияси ўтган йили дунё шаҳарларида кузатилган ҳаво сифати бўйича глобал якуний ҳисоботни эълон қилди. Унга 134 мамлакатнинг 7812 шаҳри кирди, экспертлар 30 000 дан ортиқ кузатув станциялари маълумотларини таҳлил қилдилар.
IQAir ҳисоб-китобларига кўра, Тошкент ҳавосидаги зарарли чиқиндиларнинг ўртача йиллик концентрацияси (РМ 2,5) 28,6 мкг/м3 ни ташкил этган.
Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан соғлиқ учун зарарли деб тан олинган чегарадан 5-7 баравар юқори.
Шу тариқа, Тошкент “қизил” тоифага киритилди ва ҳавоси энг ифлосланган дунё пойтахтлари рейтингида 22-ўринни эгаллади.
Нью-Деҳли (Ҳиндистон), Дакка (Бангладеш), Уагадугу (Буркина-Фасо), Душанбе (Тожикистон) ва Бағдод (Ироқ) ҳам ушбу рейтингнинг кучли бешлигидан жой олган.