Тошкент ҳайвонот боғида она қизини айиқ қафасига ташлаб юборди
Ҳайвонот боғи маълумотларига кўра , ташриф буюрувчилар ва ходимларнинг уринишларига қарамай, аёлни тўхтатиб бўлмади.
Кавказ қўнғир айиғи Зузу чуқурга шошилмай тушди, қизнинг олдига келиб, уни ҳидлади. Кейин у ўгирилиб кетди. «Ёввойи табиат» бўлими ходимлари жониворнинг эътиборини тортди ва уни ичкарига олиб киришди.
«Болани дарҳол ҳайвонот боғи ҳамшираси кўрикдан ўтказди. Қиз фақат 5 метр баландликдан ерга тушган учун жароҳат олган. Дастлабки текшириш чоғида зарбадан ташқари ҳеч қандай жароҳатлар аниқланмади», — дейилади ҳайвонот боғи хабарида.
Ҳозир қизча шифокорлар назоратида. Айиқ чақалоқни овқат сифатида қабул қилганда нима бўлишини тасаввур қилиш жуда қийин. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар беради Ўзбекистон Бош прокуратураси.