Тошкент-Алмати рейсига чиққан Николай Курило «Uzbekistan Airways»нинг 6 миллионинчи йўловчиси бўлди
TASHKENT. Kazinform - «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти бугунги кунда йўловчиларга янада кўпроқ қулайликлар яратиш, хизмат сифатини яхшилаш, янги парвозларни йўлга қўйиш ва авиақатновлар сонини кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Ўтиб бораётган йил мобайнида авиакомпания дунёнинг бир қатор машҳур шаҳарларига авиақатновлар сонини оширди ҳамда янги йўналишларни йўлга қўйди.
2023 йилда авиакомпания 5 миллион йўловчини ташишга муваффақ бўлган бўлса, бу йил якунига қадар 6 миллионлик маррани забт этди. И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 6 миллионинчи йўловчини аниқлаш ва тақдирлаш маросими ўтказилди.
Омадли йўловчи – Николай Курило бўлди. У HY765 Тошкент – Алмати авиақатновида рўйхатдан ўтиш вақтида 6 миллионинчи йўловчи сифатида тарихга кирди. Ушбу воқеа муносабати билан авиакомпания раҳбарияти йўловчини аэропортнинг учиш залида байрамона тарзда тақдирлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилиши ҳақида хабар берган эдик.