Тошкент аэропортида меҳмонхона очилди

“Uzbekistan Airports” маълумотларига кўра, мажмуанинг биринчи қаватида санузел ва душ хоналари, ресепшн хизмати ва маълумотлар таблоси жойлашган. Ҳар бир номерда самолётга чиқиш бошланганидан хабар берувчи индивидуал тизим мавжуд. Мини-хоналар кичик шинам кабиналар каби сифатли бир кишилик кроват ва минимал мослаштирилган тўпламлар –шамчироқ, кўзгу, кийимлар учун илгак, қўл юки учун жавон ва стол билан жиҳозланган.
Йўловчилар транфер вақтида аэропортдан чиқмаган ва транзит ҳудудни тарк этмаган ҳолда бу ерда бир неча соат қолишлари мумкин бўлади. 240 квадрат метр майдондан иборат бўлган меҳмонхона E-auksion.uz сайтидаги кимошди савдоси орқали хусусий компанияга берилган ва "Khamsa Hotel” бренди остида фаолият юритади. Яшаш нархи қолиш вақти ва синфига қараб 30-150 АҚШ долларигача ўзгаради. 23 хоналар “стандарт” синфига мос келиб, фақат битта “люкс” хона оилавий жойлашиш учун мўлжалланган.