Тошкент аэропорти ҳудудида автобус самолёт билан тўқнашиб кетди
Тошкент аэропортида автобус Airbus A320Neo самолёти билан тўқнашиб кетди, ҳодиса 17 ноябрда юз берган. Бу ҳақда Uzbekistan Airways маълум қилди, деб хабар беради Kazinform авиякомпания ахборот хизматига таяниб.

Қайд этилишича, жорий йил 17 ноябрда Тошкент халқаро аэропортида HY054 Урганч – Тошкент рейсини бажарганидан сўнг Uzbekistan Airways авиакомпанияси мутахассислари Airbus 320 (рўйхатдан ўтиш рақами UK32022) ҳаво кемасини навбатдаги рейсни амалга ошириш учун тайёрлаётган эди.
Тошкент халқаро аэропорти автобусининг ҳайдовчиси аэродром ҳудудида ҳаракатланиш қоидаларини бузган ҳолда ҳаво кемаси билан тўқнашган. Натижада самолётнинг агрегатлари ҳаракатланаётганда ҳаво қаршилигини камайтиришга ёрдам берадиган қисми (носовой обтекатель) шикастланган.
Uzbekistan Airways Technics мутахассислари ҳаво кемасининг шикастланган қисмини алмаштириш бўйича таъмирлаш ишларини олиб борди. Жорий йилнинг 18 ноябрда ҳаво кемасига парвозларга рухсат берилган. Соат 14:30 да Airbus A320Neo жадвалга мувофиқ парвозларни амалга оширишни бошлаган.
Uzbekistan Airways авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтган.