Топографик ишчи гуруҳ Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг яна 3,71 километри бўйича келишувга эришди

Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Кабарга таяниб.

Кыргызстан и Таджикистан, граница
Фото: Кабар

Учрашувда топографик ишчи гуруҳи Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 3,71 км бўйича келишув имзоланди.

Томонлар Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда қолган йўналишларни аниқлаш устида ишлашни давом эттиради.

Тегишли баённома имзоланди.

Учрашув дўстона ва ўзаро англашув руҳида ўтди.

Сўнгги хабарлар