ТОП-5: Энг кўп сотилган янги автомобиллар рўйхати эълон қилинди

ASTANA. Kazinform — Жорий йилнинг сентябрь ойида Қозоғистонда янги автомобиллар савдоси 5,2 фоизга ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Автомобиль иттифоқи (ҚАИ) маълум қилди.

машина
Фото: Kazinform / ЖИ

«2026 йил сентябрь ойида расмий дилерлар 19 309 та янги енгил ва тижорат автомобили сотди. Бу ўтган йилнинг сентябрь ойидаги кўрсаткичдан (18 353 та автомобиль) 5,2 фоизга кўп. Август ойига нисбатан эса савдо ҳажми 1,1 фоизга ошди. Январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, 165 678 та янги автомобиль сотилди. Бу 2025 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан (161 449 та автомобиль) 2,6 фоизга кўп», — дейилади Қозоғистон Автомобиль иттифоқи маълумотида.

ҚАИ президенти Анар Мақашева таъкидлашича, ҳозирда Қозоғистон автосалонларида янги автомобиль харид қилишни осонлаштирадиган турли механизмлар ва мижозларни қўллаб-қувватлаш дастурлари мавжуд.

«Стандарт автокредитлардан ташқари, харидорлар ишлаб чиқарувчилар ва дилерларнинг махсус таклифларидан, шунингдек, Trade-in дастуридан фойдаланишлари мумкин. Бундай воситалар талабни сақлаб қолиш ва мамлакат автопаркини янгилашга хизмат қилади», — дея изоҳ берди у.

Энг кўп сотилган автомобиль брендлари

2026 йил сентябрь ойида 3 067 та автомобиль сотган Chevrolet бренди (+4,2 фоиз) биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринда 2 932 та автомобиль сотган Hyundai (-29,5 фоиз) жойлашди. Учинчи ўринни эса 2 584 та автомобиль натижаси билан Kia (+29,1 фоиз) эгаллади.

Тўртинчи ўриндаги Changan савдоси 127,1 фоизга ошиб, 1 501 та автомобилни ташкил этди. ТОП-5 таликни 1 179 та автомобиль сотган Chery (+28,3 фоиз) якунлади.

Шунингдек, кучли ўнталикдан қуйидаги брендлар ҳам ўрин олди:

Haval — 1 171 та автомобиль (+88,9 фоиз);

Toyota — 1 150 та автомобиль (+0,4 фоиз);

Jetour — 900 та автомобиль (-1,3 фоиз);

Geely — 636 та автомобиль (-26,4 фоиз);

BYD — 560 та автомобиль (+32,4 фоиз).

Сентябрь ойида энг кўп сотилган автомобиль моделлари

Сентябрь ойида энг кўп харид қилинган оммабоп моделлар қуйидагилардан иборат:

Chevrolet Cobalt — 2 906 та автомобиль;

Kia Sportage — 1 187 та;

Hyundai Tucson — 985 та;

Hyundai Mufasa — 899 та;

Kia Soluto — 577 та;

Toyota Camry — 532 та;

Hyundai Elantra — 508 та;

Haval Jolion — 479 та;

Changan CS35 MAX — 458 та;

Changan CS75 Plus — 429 та.

2026 йилнинг тўққиз ойи якунлари

Тўққиз ойлик натижаларга кўра, 27 495 та автомобиль сотган Hyundai (-22,7 фоиз) биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринда 26 272 та автомобиль сотган Chevrolet (+14,7 фоиз) жойлашди. Учинчи ўринни 18 964 та автомобиль натижаси билан Kia (+7,8 фоиз) эгаллади. Тўртинчи ўринда 15 645 та автомобиль сотган Changan (+104,2 фоиз) қайд этилди. Энг яхши бешталикни 11 994 та автомобиль сотган Chery (+17,4 фоиз) якунлади.

Шунингдек, январь-сентябрь ойларидаги савдо натижалари бўйича кейинги ўринларни қуйидаги брендлар эгаллади:

Haval — 9 656 та автомобиль (+16,3 фоиз);

Jetour — 8 668 та автомобиль (-16,7 фоиз);

Toyota — 7 287 та автомобиль (-5,2 фоиз);

JAC — 6 771 та автомобиль (-8,3 фоиз);

Geely — 5 245 та автомобиль (-30,4 фоиз).