ТОП-10: Қозоғистонда 2025 йилда қайси ишчиларга талаб юқори бўлади
ASTANA. Kazinform – 2025 йилда Қозоғистонда талаб юқори бўладиган ТОП-10 нафар ишчи касблари рўйхати тузилди.

Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, энг кўп талаб қилинадиган ишчи касблар ўнлиги рўйхати қуйидагича:
1. Юк машинаси ҳайдовчиси (21,8 минг киши ёки умумий талабнинг 5,4 фоизи);
2. Сантехниклар ва қувурларни ўрнатиш усталари (17,3 минг киши ёки умумий талабнинг 4,3 фоизи);
3. Пайвандчилар (15,6 минг киши ёки умумий талабнинг 3,9 фоизи);
4. Қурилиш бригадаси раҳбари, бригадир (11,9 минг киши ёки умумий талабнинг 2,9 фоизи);
5. Автобус ҳайдовчиси (10,8 минг киши ёки умумий талабнинг 2,7 фоизи);
6. Шивачи (9,9 минг киши ёки умумий талабнинг 2,5 фоизи);
7. Электротехник (9,7 минг киши ёки умумий талабнинг 2,4 фоизи);
8. Трактор ҳайдовчилари (9,6 минг киши ёки умумий талабнинг 2,4 фоизи);
9. Қурилиш-монтаж ишчилари (7,9 минг киши ёки умумий талабнинг 1,9 фоизи);
10. Темирчилар, чилангарлар (7,4 минг киши ёки умумий талабнинг 1,8 фоизи).

Марказ мутахассислари келгуси 5 йил ичида касб-ҳунар ва техник маълумотли мутахассисларга бўлган талаб бўйича ўз прогнозларини ҳам эълон қилди:
· 2025 йил: 63,8 минг киши
· 2026 йил: 65,7 минг киши (+1,9 минг ёки 3%)
· 2027 йил: 67,9 минг киши (+2,2 минг ёки 3,3%)
· 2028 йил: 66,8 минг киши (1,1 минг ёки -1,6 фоизга камайган)
· 2029 йил: 67,5 минг киши (+0,7 минг ёки 1%)
· 2030 йил: 71,4 минг киши (+3,9 минг ёки 5,8%).
Юқоридаги маълумотларга асосланиб, ишчи касбларга талаб йил сайин ортиб бораётганини кўришимиз мумкин. Талаб ошгани сайин ишчи касбларнинг нуфузи ҳам ортади.