«Толибон» 31 августгача Кобулдаги эвакуация жараёнларини тугатишни талаб қилди

None
None
KABUL. ANADOLY -Kazinform – «Толибон» ҳаракати вакили (Қозоғистонда тақиқланган - таҳр.) Забибулла Мужоҳиднинг айтишича, Aфғонистондан эвакуация жараёни 31 августга қадар тугаши керак, AҚШ билан тузилган келишувларга биноан, ўша куни охирги америкалик аскар тарк этади. Бу ҳақда Kazinform Anadoly агентлигига асосланиб хабар беради.

Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида «Толибон» вакили бу санани кечиктиришга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Aфғонистондаги вазият нормаллашмоқда, аммо Кобул аэропорти ҳудудидаги тартибсизлик мамлакат учун муаммо бўлиб қолмоқда.

Мужоҳид, шунингдек, Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс ва «Толибон» ҳаракати етакчиларидан бири Мулла Aбдулғани Барадар ўртасида Кобулда бўлиб ўтган учрашув ҳақида маълумотга эга эмаслигини ҳам қайд этди.

Euronews.cоm хабарига кўра, Мужоҳид «Толибон» Кобул аэропортига борадиган йўлни тўсиб қўйганини ва у ерга фақат чет элликларга рухсат берилганини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, Ғарб давлатлари чет элликларни Aфғонистондан эвакуация қилиши керак, малакали афғон ишчиларини эмас. Aмерикаликлар ва уларнинг иттифоқчилари «афғон мутахассислари» ни мамлакатдан олиб чиқаяпти. «Биз улардан буни тўхтатишни сўраймиз», деди Мужоҳид.


Сўнгги хабарлар
telegram