Тоқтарбек Айдарбек сурдо дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Тоқтарбек Айдарбек
Фото: Дзюдо федерацияси

TÜRKISTAN. Кazinform — Туркистонда сурдо дзюдо бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик спортчи Тоқтарбек Айдарбек ғолиб чиқди.

Қозоғистон дзюдо федерацияси хабарига кўра, вазни 100 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Тоқтарбек финалда жанубий кореялик Жунгму Янгни муддатидан аввал иппон усулида мағлуб этди.

Тақдирлаш
Фото: Дзюдо федерацияси

 

Ярим финалда у япониялик Томоко Такахашидан устун келди.

Мусобақанинг иккинчи кунида Қозоғистон саватчасига 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медали қўшиб қўйилди. Эркаклар ўртасида Айдос Тугелбаев (-90 кг) кумуш, аёллар ўртасида Анна Краморова (-78 кг) ва Екатерина Чебишева (+78 кг) кумуш медални қўлга киритди. Анастасия Тимошенкова (-70 кг), Еркебулан Канафин (-81 кг) ва Сабиржан Хапизов (+100 кг) бронза медалига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг биринчи кунида сурдо дзюдочилари 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган эди. Шу тариқа, Қозоғистоннинг сурдо дзюдо терма жамоаси жаҳон чемпионатининг шахсий баҳсларини 3 олтин, 6 кумуш ва 4 бронза медали билан умумжамоа медаллар жадвалида 2-ўрин билан якунлади.

Жаҳон чемпионатида 24 давлатдан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Мусобақанинг сўнгги кунига жамоавий чемпионат ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар