Токио аэропортида Japan Airlines авиакомпаниясининг самолёти ёниб кетди

Токио аэропортида Japan Airlines авиакомпаниясининг самолёти ёниб кетди
Фото: bbc.com

Токионинг Ханеда аэропортида Japan Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ёниб кетди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

NHK телеканали тасвирида йўловчилар ҳаво билан тўлдириладиган трап орқали самолётдан сакраб тушгани акс этган.

Japan Airlines авиакомпанияси бортдаги барча 379 йўловчи ва экипаж аъзолари эвакуация қилинганини маълум қилди.

Кадрларда катта аланга самолётни қамраб олганини кўриш мумкин. Самолёт бутунлай ёниб кетган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Reuters ва NHK телеканалларининг хабар беришича, Japan Airlines авиакомпанияси самолёти Ханедага қўнганидан сўнг Япония қирғоқ қўриқлаш самолёти билан тўқнашган бўлиши мумкин.

Ёнғин содир бўлган самолёт 2021 йилда ишлаб чиқарилган Airbus A350 самолётидир. Бу JAL516 рейси, Хоккайдодаги «Син Титосе» аэропортидан учади.

Сўнгги хабарлар