17:10, 05 Август 2021 | GMT +5
Токио-2020: Қозоғистонлик полвон бронза медалини қўлга киритди
TOKYO. Kazinform - Токио Олимпиадасида эркин кураш бўйича 57 кг вазн тоифасида бронза медали учун мусобақалар ўтказилмоқда. Қозоғистонлик Нурислам Санаев бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб
У кичик финалда болгариялик Георгий Вангеловни 5: 1 ҳисобида мағлуб этди.
Ярим финалда қозоғистонлик полвон ҳиндистонлик Рави Кумарга ютқазди. Бронза медали учун кечган жангда Санаев ғалабага эришди.
Бу қозоғистонлик полвонларнинг Токиодаги биринчи медали. Умуман, Қозоғистон жамоаси ҳисобида 6 та бронза медали бор.