Тоқаевнинг совғаси: Эмманюэль Макрон тази кучукчаларга Жюль ва Жанна деб ном берди

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Франция Президентига миллий тази зотли кучукларни совға қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

тазы
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарининг таклифига биноан ўтган йилнинг ноябрь ойида Астанага ташриф буюрган Франция раҳбари Эмманюэль Макрон «Этноаул» кўргазмасига ташриф буюриб, қозоқ халқининг бой маданий мероси билан танишди. Кўргазма марказида Франция Президентига айниқса, тазилар ёқди. Кейин Қасим-Жомарт Тоқаев француз ҳамкасбига уларни совға қилишга ваъда берди.

макрон
Фото: Ақорда

Кейинроқ Парижга беш ойлик қозоқ миллий тази зотли икки кучук олиб келинди. Уй ҳайвонлари ветеринария шифокорлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, вақтинчалик карантинга жойлаштирилди. Шунингдек, Франция томони тазини парвариш қилиш, озиқлантириш ва ўргатиш бўйича тавсиялар олди.

Маълум бўлишича, кучукчалар Жюль ва Жанна лақабларини олган. Улар президент 2017 йилда асраб олган қора лабрадор Немо билан аллақачон дўстлашган.

Сўнгги хабарлар