Тоқаевнинг хитой тилини яхши билиши маҳаллий интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди

Тоқаевнинг хитой тилини яхши билиши маҳаллий интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди
Фото: Ақорда

Бугун Пекинда “Бир макон, бир йўл” ІІІ халқаро ҳамкорлик форумининг очилиш маросимида иштирок этган Қозоғистон Президенти нутқини хитой тилида бошлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг нутқи акс этган видео дарҳол Хитойда турли ижтимоий тармоқларда тарқалди ва қизғин олқишлар билан қабул қилишди.

Хитойнинг «Weibo» платформасида (Facebookнинг хитойча версияси – таҳр.) 35 миллионга яқин обуначига эга бўлган фахрий ОАВ ходими Ху Сицзинь “Бу президентнинг хитой тилида гапириши ҳақиқатан ҳам ҳайратлантиради”, – деб ўз фикрини билдирди.

Нашр бир зумда деярли 350 минг марта кўрилди ва 360 дан ортиқ киши фикр қолдирди.

Тоқаевнинг хитой тилини яхши билиши маҳаллий интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди
Фото: видеодан олинган кадр

Хитойлик интернет фойдаланувчиларидан бири шундай фикр билдирди: “Қозоғистон президенти Хитойда ўқиган, Хитойни яхши биладиган шарқшунос. Қозоғистон Хитой ва Россия ўртасидаги энг катта давлатдир. Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик абадий давом этишига ишонаман!” – дейди.

Тоқаевнинг хитой тилини яхши билиши маҳаллий интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди
Фото: видеодан олинган кадр

Тармоқ фойдаланувчилари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг хитой тилини яхши билишини юқори баҳолади. Баъзилар ҳатто президент "кўп хитойликлардан ўзиб кетди" деб мақташди.

Қайд этиш жоизки, Қозоғистон Президентининг хитой тилини яхши билиши маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг биринчи марта эътиборини тортаётгани йўқ. Президент жорий йилнинг май ойида Хитойнинг CCTV телеканалига интервью берган эди. Ўша пайтда у Хитой халқини ҳайратда қолдирди.

Кечагина Хитой матбуоти Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитойга ташрифи ҳақида “хитойча гапира оладиган президент”, “Хитойни яхши биладиган чет эл президенти” дея ёзди.

Shanghai Observer сайти Қозоғистон Президентининг хитой тилини яхши ўзлаштиргани ҳақида мақола чоп этди.

Сўнгги хабарлар