Тоқаев Венгриянинг янги Президенти Тамаш Шуйокни табриклади

ASTANA. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тамаш Шуйокни Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Венгрия Президенти лавозимига сайлангани билан табриклаб, телеграмма йўллади.

Тоқаев ва Шуйок
Фото: Ақорда

— Ишончим комилки, улкан сиёсий тажрибангиз, янги режаларингиз мамлакатингиз келажагини ёруғ қилиб, халқингиз фаровонлигини янада оширишда мустаҳкам пойдевор бўлади. Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги чуқур илдизларга эга бўлган стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Сиз билан биргаликда саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканлигимни тасдиқлайман, — дейилади телеграммада.

Давлат раҳбари Венгрия Президентининг ўта масъулиятли лавозимида муваффақиятлар, қардош венгер халқига қут-барака тилади.

Сўнгги хабарлар