Тоқаев ва Штайнмайер Қозоғистон-Германия олий таълим муассасалари ректорлари форумида иштирок этди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Франк-Вальтер Штайнмайер Қозоғистон ва Германия олий таълим муассасалари ректорлари форумида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None

Давлат раҳбари Астанага ташриф буюрган Германия Президентига ва Германия олий ўқув юртлари вакилларига миннатдорлик билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ушбу ташриф мамлакат таълим ва илм-фан соҳасидаги муҳим воқеа бўлиб, Қозоғистон-Германия ҳамкорлигини кенгайтириш имконини бераётганини таъкидлади.

«Кўплаб соҳалар, жумладан, фан-техника соҳасида ҳам алоқаларимизни мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар мавжуд. Қозоғистонни Евроосиёдаги тадқиқот марказига айлантириш менинг орзуим. Бу борада менинг орзуимни рўёбга чиқаришда Германия университетларининг ўрни катта. Имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта, асосий эътиборни иқтисодий ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашга қаратамиз. Немис инвесторларининг иқтисодиётимизни ривожлантиришдаги фаол иштирокини юқори баҳолайман. Қозоғистон Ҳукумати мамлакатдаги ишбилармон доираларнинг узоқ ва хавфсиз фаолият юритиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Биз Қозоғистон Ҳукумати томонидан бизнес, иқтисод ва фан соҳаларида муваффақиятга эришишингиз учун кўрилаётган барча чора-тадбирларни муҳокама этдик», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар