17:20, 10 Апрель 2024 | GMT +5
Тоқаев ва Эрдоған бир-бирини Ҳайит байрами билан табриклади
ASTANA. Кazinform - Телефон орқали мулоқот қилган давлат раҳбарлари бир-бирларини Рамазон ҳайити билан табриклаб, Қозоғистон ва Туркия халқларига фаровонлик тиладилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев Режеп Таййип Эрдоғанга мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида сув тошқинлари сабаб бўлган мураккаб вазиятда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Қозоғистон Президенти Туркия Республикаси билан қардошлик муносабатларини, шунингдек, икки мамлакат халқлари ўртасидаги доимий ҳамкорлик ва ўзаро дўстликни юксак қадрлашини таъкидлади.
Суҳбат чоғида президентлар икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар ва бўлажак учрашувлар жадвалини кўриб чиқдилар.