Тоқаев ва Алиев Транскаспий оптик толали алоқа тармоғини ишга тушириш маросимида иштирок этди

ASTANA. Kazinform — Президентлар Каспий денгизи туби орқали Қозоғистон ва Озарбайжонни боғлайдиган узунлиги 380 километр бўлган оптик толали алоқа тармоғини тантанали равишда ишга туширдилар. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Токаев и Алиев
Фото: Акорда

Лойиҳа «Қазақтелеком» АЖ ва AzerTelecom компанияси томонидан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ушбу тармоқ Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари, шунингдек, Хитойни Европа билан боғлайдиган янги алоқа йўналишининг бир қисми ҳисобланади. У Ўрта ер денгизи ва Қора денгизда жойлашган алоқа тизимларига уланиши мумкин.

Лойиҳа Қозоғистоннинг рақамли иқтисодиётини ривожлантириш нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга. Хусусан, оптик толали алоқа тармоғи мамлакатда қўшимча халқаро алоқа каналини ишга тушириш, маҳаллий бозорга глобал технологик компанияларни жалб этиш, шунингдек, булутли хизматлар ва сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш учун шароит яратади.