Тоқаев Транскаспий йўналишини ривожлантиришга устувор аҳамият берилишини маълум қилди
ASTANА. Кazinform — Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш устувор вазифа ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 36-ялпи мажлисида маълум қилди.
“Ҳозирги геосиёсий вазият Қозоғистондан Евроосиёнинг асосий транзит хаби сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашни талаб қилмоқда. Биз 11 минг километр эски темир йўлларни реконструкция қилишни ва 5 минг километрдан ортиқ янги темир йўл линияларини қуришни режалаштирганмиз. Асосий устувор йўналиш – Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш. Бу Европа ва Осиё ўртасидаги савдо алоқасини таъминлайди. Йиллик юк ташиш қуввати - 10 миллион тонна. Шу боис, биз янги юк терминалларини қуриш ва биргаликда юк машиналарини ишлаб чиқариш орқали Ўрта йўлак инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестиция имкониятларини устувор деб ҳисоблаймиз”, — деди Давлат раҳбари.
Қасим-Жомарт Тоқаев транспорт тармоқларини комплекс ривожлантириш мамлакат тараққиёти учун жуда муҳим эканини таъкидлади.
“Биргина жорий йилнинг ўзида қарийб 12 минг километр йўлни таъмирладик ва қурдик”, – деди Президент.
Аввалроқ Қозоғистон техник ва касб-ҳунар таълими сифатини оширишга тайёр инвесторларни қидираётгани ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, 2029 йилгача мамлакатга 150 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади.