Тоқаев Саудия Арабистони Подшоҳини Миллий байрам куни билан табриклади
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Саудия Арабистони Подшоҳига табрик телеграммасини йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Қасим-Жомарт Тоқаев Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва унинг ватандошларини Подшоҳликнинг Миллий куни билан табриклади.
“Президент Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасида дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида ривожланаётган кўп қиррали ҳамкорлик халқларимиз фаровонлиги йўлида келгусида ҳам янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди”, — дейилади хабарда.
Давлат раҳбари Саудия Арабистони Подшоҳи ва мамлакат раҳбариятига масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, Саудия халқига эса фаровонлик тилади.