Тоқаев Садир Жапаровни Қирғизистоннинг Мустақиллик куни билан табриклади
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қирғизистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Президент Садир Жапаровга табрик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
— Ушбу муҳим байрам қирғиз халқининг озодлик, суверенитет ва мустақилликка интилишини акс эттиради. Қирғизистон йиллар давомида давлатнинг пайдо бўлишидан тортиб барқарор ривожланишгача бўлган йўлни муносиб тарзда босиб ўтди. У давлатчилик асосларини мустаҳкамлади ва бой маънавий меросини сақлаб қолди. Халқаро майдонда обрўли мамлакатга айланди. Бунинг ёрқин намунаси Қирғиз Республикасининг 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланишидир, — дейилади табрикномада.
Телеграммада мамлакатларимизни кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган қардошлик муносабатлари боғлаб туриши таъкидланган. Президент стратегик шериклик ва иттифоқ икки халқ манфаати йўлида мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаровга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва қардош қирғиз халқига фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Молдова Президентига табрик телеграммасини юборди.