Тоқаев Россия бизнесини ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқаришга чақирди

Қозоғистон яқин 5 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида 2,7 триллион тенгелик 900 га яқин инвестиция лойиҳасини амалга оширади. Бу ҳақда Қозоғистон ва Россиянинг ХIХ ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Ҳалол
Фото: Kazinform

“Биз ўз олдимизга 3 йил ичида агросаноат мажмуасида қайта ишланган маҳсулотлар улушини 70 фоизга етказиш вазифасини қўйганмиз. Уни амалга ошириш учун ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарамликни камайтиришга қаратилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошланди. Келгуси йилларда 115 та товар сут фермаси қурилади. Бу сут ишлаб чиқариш ҳажмини 600 минг тоннага ошириш имконини беради. Йилига 120 минг тоннадан ортиқ гўшт етиштирувчи 15 та йирик паррандачилик фермасини қурамиз. Яқин 5 йил ичида Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 2,7 триллион тенге бўлган 900 га яқин инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент таъкидлаганидек, халқаро, жумладан, ҳалол стандартларига жавоб берадиган, экологик тоза экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга устувор аҳамият қаратилмоқда.

“Қозоғистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилотининг асосчиларидан бири саналади. Унинг таркибига 1,5 миллиарддан ортиқ аҳолига эга 37 давлат киради. Мамлакатларимиз ушбу бозорга сертификатланган ҳалол маҳсулотлар экспортини ҳамкорликда ривожлантириши мумкин. Биз россиялик бизнесни бу йўналишда яқин ҳамкорликка чақирамиз”, — деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар