Тоқаев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 7-саммитида иштирок этмоқда
ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 7-саммитида иштирок этмоқда.
Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Саммит Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2026 йил 14 октябрь куни Давлат раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 7-саммитида иштирок этиш учун Бокуга амалий ташриф билан боргани ҳақида хабар берган эдик. Қасим-Жомарт Тоқаевни Боку аэропортида Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Самир Шарифов кутиб олди.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) 7-саммити доирасида Исроил Президенти Ицхак Герцог билан учрашди.