Тоқаев ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид ал-Халифани қабул қилди

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид ал-Халифани қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Абдулҳамид ал-Халифа Қозоғистондаги ўзаро ҳамкорлик ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш истиқболларини муҳокама қилди.

Давлат раҳбари мамлакат ОПEК жамғармаси билан ҳамкорликка, жумладан, MENA (Яқин Шарқ ва Шимолий Африка) минтақаси билан муносабатларни мустаҳкамлашга стратегик аҳамият қаратишини таъкидлади.

ал-Халифа
Фото: Ақорда

 

Ўз навбатида Абдулҳамид ал-Халифа газ кимёси, транспорт, сув ресурсларини бошқариш ва соғлиқни сақлаш каби муҳим тармоқларни молиялаштириш режаси билан ўртоқлашди.

Сўнгги хабарлар
telegram