Тоқаев Нигерия Президентига ҳарбий самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди
ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Нигерия Президентига ҳамдардлик телеграммасини юборди.
Ақорданинг хабар беришича, Қасим-Жомарт Тоқаев Ондо штатида Нигерия ҳаво кучлари самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Бола Аҳмад Тинубуга ҳамдардлик билдирди.
Телеграммада Давлат раҳбари яқинларини йўқотган оилаларга таъзия изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Тимур Турловни қабул қилди.