Тоқаев митингларда қўлга олинганлар ҳақида: Оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, жазони енгиллаштириш керак

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев январ воқеалари пайтида ҳуқуқ бузганлар жазоланишини айтди, деб хабар беради Кazinform.

Тоқаев митингларда қўлга олинганлар ҳақида: Оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, жазони енгиллаштириш керак

2000 га яқин одам «фожиали январ» воқеалари ва фавқулодда ҳолат жорий қилинганидан кейин турли ҳуқуқбузарликлар учун ҳибсга олинган. Айбдорлар жавобгарликка тортилади», — деб ёзди президент Тwitter да.

Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, Бош прокуратурага бошқа шахсларнинг айби даражасини аниқлаш бўйича топшириқ берди.

«Оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жазони енгиллаштириш чораларини кўриш зарур», — деди Президент.