Тоқаев Корея президентининг Қозоғистонга ташрифини тарихий воқеа сифатида баҳолади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Корея ўртасидаги муносабатлар жадал ва янги суръат билан ривожланмоқда. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев уч кунлик давлат ташрифи билан Қозоғистонга келган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль билан Ақорда учрашуви чоғида айтиб ўтди.

Президент
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“Бу сизнинг Қозоғистонга биринчи давлат ташрифингиз. Биз буни тарихий воқеа деб биламиз. Бизни, айниқса, Жанубий Кореянинг иқтисодий ютуқлари, корейс халқининг маданияти ва анъаналари қизиқтиради. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар жадал ва янги суръат билан ривожланмоқда, десак хато бўлмайди. Биз муносабатларимизда миллий манфаатларимизни ҳурмат қиламиз. Шу туфайли биз ҳамкорликнинг самарали моделини шакллантирдик. Бугун имзоланадиган қатор ҳужжатлар ва қўшма баёнот бунинг ёрқин далилидир. Бугунги музокаралар Қозоғистон-Корея ҳамкорлиги кўламини кенгайтириб, икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришига ишонаман. Бугунги воқеани мамлакатларимиз ўртасидаги ғоят ишончли муносабатлар белгиси сифатида баҳолайман”, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари Корея Президентининг ташрифи икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ёрдамга асосланган шерикликни мустаҳкамлаш учун яхши имконият эканини алоҳида таъкидлади.

Сўнгги хабарлар