Тоқаев “Келажак ўйинлари” халқаро турнирининг очилиш маросимида иштирок этди

QAZAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев “Келажак ўйинлари” халқаро турнирининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Президент “Келажак ўйинлари” турнирининг очилиш маросимини расмий минбардан томоша қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Россия мадҳияси куйлангандан кейин Владимир Путин мусобақани очиқ деб эълон қилди.

Қозоғистон Президенти мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилади.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

- Ҳурматли Владимир Владимирович, аввало, Сизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу ўзига хос ўйин. Дунёда бундай ўйин йўқ. Мен Сизга барча эзгу тилакларни тилайман. Навбатдаги ўйинни Қозоғистонда ўтказайлик, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Келажак ўйинлари
Фото: Ақорда

 

Бундан ташқари, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари киберспортчиларга ўзларининг эзгу тилакларини йўллашди.

Сўнгра мусобақада иштирок этувчи мамлакатлар байроқлари паради бўлиб ўтди.

Турнирнинг “фиджитал концепция”га асосланган формати жисмоний фаоллик, замонавий технологиялар ва рақамли муҳитни ўзида мужассам этган.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Кўргазма давомида спорт, стратегия, тактика, технология, тезлик каби 5 гуруҳга бўлинган мусобақа турлари намойиш этилди.

Ўйинлар дастурига классик спорт турлари бўйича гибрид спорт мусобақалари ва уларнинг 21 рақамли эквиваленти киритилган.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, турнирга дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан 2000 га яқин киберспортчи келган.

Қозоғистон ўйинчилари ва жамоалари спортнинг 13 тури бўйича ўзаро куч синашади. Ушбу турнирда жами 48 нафар мамлакат вакили иштирок этади.

Қозоғистон байроғи
Фото: Ақорда

 

Сўнгги хабарлар