Тоқаев Хорватия халқини миллий байрами билан табриклади

ASTANA. Кazinform — Давлат раҳбари Хорватия Республикаси Президентига табрик телеграммаси йўллади.

Тоқаев Хорватия халқини миллий байрами билан табриклади
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Зоран Миланович ва бутун хорват халқини Хорватия Республикасининг миллий байрами – Давлатчилик куни билан табриклади.

— Бугун Хорватия Европа Иттифоқининг фаол аъзоси сифатида ўзининг барқарор ривожланиши, халқ фаровонлигини юксалтириш, халқаро ҳамжамиятдаги обрў-эътиборини ошириш борасида сезиларли ютуқларга эришмоқда. Шу билан бирга, юртингиз янада тараққий этишини, унинг нуфузи доимо улуғ бўлишини тилайман. Астана ва Загреб ўртасидаги мазмунли сиёсий мулоқот ва анъанавий дўстлик асосидаги ҳамкорлигимиз кўлами йилдан-йилга кенгайиб бораётганини миннатдорлик билан қайд этаман. Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли мамлакатларимизнинг кўп қиррали муносабатлари келажакда янада мустаҳкамланади, – дейилади телеграммада.

Давлат раҳбари Хорватия Президентига юксак масъулиятли лавозимида муваффақиятлар, дўст Хорватия халқига эса қут-барака тилади.

Сўнгги хабарлар